Линклар

Чўчқа гриппи тарқалиш хавфи кучаймоқда


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чўчқа гриппи пандемияси хавфини бешинчи даражага кўтарди.

Бу эса вируснинг камида икки давлатда бемалол одамдан одамга ўтиши мумкинлигини англатади.

Чоршанба куни Женевада матбуот анжуманида гапирган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Маргарет Чан пандемия бутун инсониятга таҳдид солаётганидан огоҳлантирди.

- Мавжуд барча ахборотни ўрганиш ва экспертлар даражасидаги қатор маслаҳатлашувлар натижасида чўчқа гриппи пандемияси даражасини тўртинчи поғонадан бешинчига кўтаришга қарор қилдим. Грипп эпидемияси жиддий қабул қилиниши шарт. Чунки бу вирус дунёнинг ҳар бир давлатига жуда тез тарқалиши мумкин, деди Маргарет Чан.

Кеча АҚШнинг Техас штатида чўчқа гриппига чалинган 2 ёшли мексикалик чақалоқ вафот этди. Айни пайтда Испания расмийлари Мексикадан қайтган бир фуқарода ушбу вирус аниқланганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG