Линклар

logo-print

Обама журналистлар саволларига жавоб берди


Ўз президентлигининг юзинчи кунида президент Барак Обама журналистлар саволларига жавоб бериб, қилинган ишлар юзасидан ҳисобот берди ҳамда дуч келаётган қийинчиликлари ва хавотирлари ҳақида гапирди.

Барак Обама Покистондаги вазиятдан хавотир билдирди, аммо бу мамлакатнинг ядровий арсеналлари исломчи экстремистлардан хавфсиз сақланаётганига ишонч билдирди.

- Бу давлатнинг ҳукумати ҳозирги пайтда жуда заиф эканидан хавотирдаман, деди Обама.

Обама Ироқда кишилар ўлимига сабаб бўлган бомба портлашлари жиддий хавотирланишга асос бўлишини айтар экан, тинч фуқароларнинг ўлими барибир ўтган йиллар билан солиштирганда анча камайганини айтди.

Барак Обама АҚШда чўчқа гриппининг тарқалишига қарши барча лозим чораларни кўришга ваъда берди. Шунингдек, мамлакатни яна иқтисодий ривожланиш ва барқарорлик изига қайтаришга ҳамда террорчилик таҳдидига қарши курашишга ваъда берди.
XS
SM
MD
LG