Линклар

logo-print

Чагаев Валуевни яна бир марта енгмоқчи


Бокснинг WBA версияси бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш учун 30 май куни рингга чиқадиган ўзбекистонлик Руслан Чагаев ва россиялик Николай Валуев Хельсинки шаҳрида матбуот вакиллари билан учрашдилар.

Валуев Хельсинкига ўзининг ҳақиқий чемпион эканини кўрсатиш учун келишини айтди.

- Икки йил аввалги мағлубиятимдан сўнг кўплаб туб ўзгаришларни қилдим ва янги мураббийни тайинладим. У мени янада яхшироқ курашчига айлантирди. Бу сафар ўзимнинг рингдан ғолиб бўлиб чиқишимга ҳеч қандай шубҳам йўқ, деди россиялик боксчи.

Матбуот анжуманига “The real Champion”, яъни “Ҳақиқий чемпион” деб ёзилган футболкада келган Руслан Чагаев Валуевни яна бир бор мағлубиятга учратиш ниятида эканини айтди.

- Мен уни бир марта енгганман ва яна бир марта енгаман. Ҳақиқий чемпион менман, деди Руслан Чагаев.
XS
SM
MD
LG