Линклар

logo-print

Бокудаги Озарбайжон нефт академиясида номаълум шахс одамларни ўққа тутди. Озодликнинг озарбайжон хизмати хабар қилишича, нохуш ҳодиса чоғида 13 киши ҳалок бўлган, 10 киши яраланган.

Ўт очган одам, айрим маълумотларга кўра, ўзини отиб ўлдирган. Бошқа маълумотларга қараганда эса у тирик бўлиб, олийгоҳ биносида одамларни гаровда ушлаб турибди. Одамларни ўққа тутган кишининг хорижлик экани ҳақида маълумотлар бор.

Воқеа содир бўлган жойда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда шифокорлар ишлаяпти. Айни пайтда Озарбайжон нефт академиясида биноси хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинган.

Боку шаҳар полиция бошқармасининг бошлиқ муовини Яшар Алиев ҳодиса юзасидан расмий маълумот воқеа жойи зарарсизлантирилганидан кейин берилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG