Линклар

logo-print

Боку нефт академиясида қон тўкилди


Бокудаги Озарбайжон нефт академиясида қуролланган шахснинг одамларни ўққа тутиши оқибатида 13 киши нобуд бўлди, 10 киши тан жароҳати олди.

Расмийларнинг таъкидича, бу шахс хавфсизлик кучларининг махсус амалиёти чоғида маҳв қилинган. Бироқ маҳаллий нашрлар гувоҳлар сўзига таянган ҳолда ҳужумчи ўз жонига қасд қилганини билдирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, нобуд бўлган шахслар орасида хорижлик талабалар ҳам бўлган.

Ҳозир воқеа жойида ишлаётган озарбайжонлик терговчилар мазкур жиноят сабабларини ўрганишга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG