Линклар

logo-print

Карачида этник тўқнашувлар рўй берди


Покистон расмийларига кўра, Карачида рўй берган этник зўравонликлардан нобуд бўлган фуқаролар сони 35 кишига етган.

Хабарларга кўра, чоршанба кунги тартибсизликлар иштирокчилари шаҳарнинг турли туманларида машиналарга ўт қўйган. Карачи аҳолисининг кўп қисмини урдулар ташкил этади. Бироқ сўнгги пайтда пушту аҳолисининг сони ортиб бораётгани айтилмоқда.

Айни пайтда Покистон президенти Осиф Али Зардорий Карачидаги этник зўравонликларни кескин қоралаб, мамлакат фуқароларини бирлашишга чақирди.

- Хавфсизлик кучлари Толибон жангарилари билан кураш олиб бораётган бир пайтда, Покистонга навбатдаги зўравонликларнинг кераги йўқ, деди мамлакат раҳбари.
XS
SM
MD
LG