Линклар

НАТО россиялик дипломатларни ҳайдади


Россия Ташқи ишлар вазирлиги НАТОнинг россиялик икки дипломатни Брюсселдан ҳайдаб чиқариш уринишларини провокация, дея таърифлади.

Бундан бир оз аввал қатор Ғарб нашрлари НАТО россиялик икки дипломатни жосусликда гумон қилиб, Брюсселдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилгани тўғрисида хабар тарқатдилар.

Мазкур қарор Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланган Эстония дипломатининг қамалиши билан боғлиқ экани айтилмоқда.

Айни пайтда Россия томони НАТО қарори жавобсиз қолмаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG