Линклар

Туркия Кавказда тинчлик бўлиши тарафдори


Туркия президенти Абдуллоҳ Гул Анқара ва Ереван ўртасидаги алоқаларни яхшилашга қаратилган келишув расмий Боку манфаатлари учун ҳам хизмат қилишини таъкидлади.

Прага сафари чоғида гапирган Абдуллоҳ Гулнинг билдиришича, Туркия ва Арманистоннинг муросага эришиши Кавказ минтақасини барқарорлаштиришга ёрдам беради.

Тоғли Қорабоғ можароси туфайли Озарбайжоннинг Арманистон билан алоқалари яхши эмас. Туркия ҳам ушбу можародан сўнг Арманистон билан чегараларини ёпиб қўйган эди.

Айни пайтда Прагада Абдуллоҳ Гул билан учрашган Чехия президенти Вацлав Клаус Чехия республикаси Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш уринишларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG