Линклар

logo-print

НАТО ва Россия орасида даҳанаки авж олди


НАТО Россиянинг икки дипломатини жосуслик қилгани учун мамлакатдан чиқариб юбориб, Москвани Жанубий Кавказдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринганликда айблаб чиққанидан сўнг Россия ва НАТО ўртасида сўз уруши авж олиб кетди.

Россия НАТОни Ғарб ва Шарқ ўртасидаги муносабатларга тўсқинлик қилишга уринаётганликда айбламоқда.

Аввалроқ НАТО расмийлари Россия билан яхшироқ алоқаларни ўрнатишга умид қилаётганини билдирганди. Бироқ бу умидлар Россия дипломатларининг жосуслик қилгани фош бўлганидан сўнг пучга чиқди.

Чоршанба куни НАТО Россиянинг икки дипломатини, жумладан, Россиянинг Европа Иттифоқидаги элчиси Владимир Чижовни “номақбул шахс” (persona non grata) деб эълон қилди.
XS
SM
MD
LG