Линклар

АҚШ Россия ва айирмачи ўлкалар келишувидан хавотирда


Россиянинг Жанубий Осетия ва Абхазия билан имзолаган келишуви борасида АҚШ хавотир билдирди.

Ушбу келишувларга кўра, Абхазия ва Жанубий Осетия ўз чегара қўшинларини шакиллантиргунига қадар мазкур икки давлат чегаралари ҳимоясини Россия таъминлайди.

Бундай келишув Грузиянинг ҳудудий дахлсизлигини ҳамда Грузия ва Россия ўртасидаги урушдан сўнг эришилган тинчлик битимини поймол этади.

Аввалроқ Россиянинг бундай ҳатти-ҳаракатлари борасида Европа Иттифоқи ҳам чуқур хавотир изҳор этганди.
XS
SM
MD
LG