Линклар

logo-print

Ҳолландиялик ҳайдовчи парадни бузди


Пайшанба куни 38 ёшли ҳайдовчи Нидерландия қироличаси Беатрикс куни муносабати билан уюштирилган парадга йиғилган одамларни машинаси билан уриб, 5 кишини ўлдирди.

Апелдорн шаҳрида рўй берган ушбу ҳодиса оқибатида 12 киши жароҳатланди.

Исми ошкор этилмаётган ҳужумчи сўроқ қилинган пайтда ўзининг қиролича оила аъзоларига шикаст етказишга ҳаракат қилганини тан олди.

Унинг машинаси катта тезликда келиб, полиция ҳалқасини ёриб ўтди, бир қанча одамни босиб ўтиб, майдондаги ёдгорликка урилди.

Мамлакат полициячи тарқатган маълумотларда ушбу ҳужумнинг уюштирилиш сабаблари ҳозирча маълум эмаслиги айтилади.

Нидерландия прокуратурасининг вакилига кўра, ҳужумчи 30 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG