Линклар

logo-print

Ўзбекистонга Хитой мулозими келиши кутилмоқда


4 май куни куни Тошкентга Хитой Давлат кенгаши раисининг ўринбосари Ли Кэцян ташриф буюради.

Хитойнинг олий давлат ижроия органи ҳисобланадиган давлат кенгаши мулозимининг Ўзбекистонга илк сафари икки давлат ўртасидаги сиёсий муносабатларни ривожлантириш йўлидаги муҳим воқеа бўлади, деди журналистлар билан учрашган Хитойнинг Тошкентдаги элчиси Юй Хунцюнь.

Элчининг маълум қилишича, 2 кун давом этадиган ташриф давомида Хитой ва Ўзбекистон ўртасида кўплаб соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш учун бир қатор ҳужжатлар имзоланади.

Хитой дипломатига кўра, 2008 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард 600 миллион АҚШ долларига етган. Бу эса 2007 йилги кўрсаткичдан қарийб икки баробар кўпдир.

Бугунги кунда хитойликлар асосан Ўзбекистондаги табиий заҳираларни ўзлаштириш соҳасига ва Ўзбекистон орқали Хитойга ўтувчи газ қувурини қуриб битказиш лойиҳасига алоҳида қизиқиш билдирмоқда.

Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари ичида жаҳон молиявий бўҳрони Хитойга нисбатан камроқ зарар етказган.
XS
SM
MD
LG