Линклар

logo-print

Мексика касалликка қарши чораларни кескинлаштирди


Мексика ҳукумати 160 дан зиёд фуқаро ҳаётига зомин бўлгани тахмин қилинаётган янги вируснинг тарқалиши олдини олиш мақсадида мамлакат бўйлаб кескин чоралар қўлламоқда.

Режага мувофиқ, ҳукуматнинг муҳим бўлмаган йиғинлари бекор қилиниб, театрлар, концерт ва кино заллари ҳамда ресторанлар ёпилади. Фуқароларга жамоатчилик жойларида тўпланмаслик тавсия қилинди.

Мексикадан ташқари, Канада, АҚШ, Германия, Швейцария, Австрия, Ҳолландия ва Буюк Британияда янги вирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

Жорий ҳафта бошида АҚШда чўчқа гриппи номини олган ушбу янги вирусдан икки яшар болакай вафот этди.

БМТ қошидаги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чўчқа гриппи пандемияси хавфини бешинчи даражага кўтарди. Жаҳон бўйлаб пандемия эълон қилиш учун битта даража қолмоқда.
XS
SM
MD
LG