Линклар

logo-print

Ғарб Россия келишувидан ташвишда


АҚШ, НАТО ва Европа Иттифоқи Россиянинг Жанубий Осетия ва Абхазия билан имзолаган келишувидан жиддий ташвиш билдирди.

30 апрел куни Россия давлат чегараларини биргаликда қўриқлаш борасида Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия ва Абхазия ўлкалари билан икки томонлама келишув имзолади.

Келишувга мувофиқ, айирмачи ўлкаралар ўз қўшинларини ташкил этгунга қадар, Россия ушбу республикалар чегараларини қўриқлайди.

Айни пайтда АҚШ, НАТО ва ЕИ расмийларининг билдиришича, бундай келишув Грузиянинг ҳудудий дахлсизлигини ҳамда Грузия ва Россия ўртасида август ойида бўлиб ўтган урушдан сўнг эришилган тинчлик битимини зид келади.

Россия ушбу ҳарбий можародан сўнг Грузиянинг айирмачи ўлкалари Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олган.

Чегара шартномасининг имзоланиши НАТОнинг Грузияда кенг кўламли ҳарбий машқлар ўтказишга тараддуд кўраётган бир пайтга тўғри келди.

Шунингдек, кеча НАТО россиялик икки дипломатни жосусликда гумон қилиб, Брюсселдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG