Линклар

Ироқда америкалик уч ҳарбий ўлди


АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги Анбар вилоятида рўй берган тўқнашувларда америкалик уч ҳарбий ҳалок бўлганини эълон қилди.

Анбар вилояти Ироқдаги Ал-Қоида жангариларининг истеҳкомларидан бири бўлган. Бироқ 2006 йилда АҚШ тарафига ўтган маҳаллий сунний жангарилар Ал-Қоида аъзоларини Анбар вилоятидан сиқиб чиқаришга салмоқли ҳисса қўшган эди.

Сўнгги маълумотлар бўйича апрел ойи давомида Ироқда рўй берган тўқнашувлар оқибатида америкалик жами 18 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG