Линклар

Бокуда ўлдирилган талабалар хотирланди


Бугун Бокуда Озарбайжон нефт академиясида 30 апрел куни рўй берган фожеа қурбонлари хотирланди.

Пайшанба куни қуролли шахс академия биносига бостириб кириб, у ердагиларни ўққа тута бошлади. Оқибатда 13 киши вафот этди, яна шунча одам тан жароҳати олди.

Бугун юзлаб талаба нефт академияси биноси олидига гулчамбарлар қўйиб, ўлганлар хотирасига шам ёқдилар.

Полициянинг билдиришича, 29 яшар Фарда Гадиров исмли шахс бинодагиларни ўққа тутгач, академиянинг олтинчи қаватига кўтарилиб, ўз жонига қасд қилган.

Ҳозирда Озарбайжон полицияси мазкур жиноят сабабларини ўрганмоқда.
XS
SM
MD
LG