Линклар

logo-print

Покистон: ҳукумат ва жангарилар сўзлашувларни бошлади


Покистонда ҳукумат ва Толибон вакиллари ўртасида музокаралар қайтадан бошланди. Мазкур музокаралар хавфсизлик кучлари ва жангарилар ўртасида яқинда бўлиб ўтган тўқнашувлардан сўнг тўхтатиб қўйилган эди.

Маълумотларга кўра, ушбу музокаралар мамлакат шимоли-ғарбидаги Қуйи Дир туманида олиб борилмоқда.

Ўтган ҳафта Сват водийсидаги Толибон жангарилари Бунер туманига бостириб кириб, бу ерда назорат ўрнатишга урингандан сўнг ҳукумат кучлари жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар бошлаб юборган эди.

Март ойида эса Покистон ҳукумати толиблар билан тинчлик келишувига эришиб, Сват водийсида шариат қонунлари жорий этилишига рухсат берган эди.

XS
SM
MD
LG