Линклар

logo-print

Косовода ЕИ полициячилари ҳужумга учради


Бугун Косовода Европа Иттифоқининг полиция бўлинмаси ҳужумга учради.

Европа Иттифоқи Косоводаги миссияси матбуот вакилининг билдиришича, номаълум шахслар полиция ходимлари кетаётган машинага ёнилғи куйилган шиша ва тош улоқтирганлар. Полиция кетаётган машина шикастлаган, бироқ ходимлар жароҳатланмаган.

Ўтган ҳафта Косово шимолида ЕИ полицияси ҳамда маҳаллий серблар ўртасида тўқнашувлар рўй берганди.

Серб намойишчилари Косово шимолида этник албанларга мўлжалланган уй қурилишига тўсқинлик қилишга урингандан сўнг ЕИ полицияси намойишчиларни тарқатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газ ҳамда шовқин ҳосил қилувчи гранаталаридан фойдаланган эди.
XS
SM
MD
LG