Линклар

logo-print

Биринчи май тадбирлари тўқнашувларга айланди


Биринчи май куни муносабати билан Германия ва Туркияда ўтказилган намойишлар тўқнашувларга айланиб кетди.

Берлинда намойишчилар ва полиция ўртасида рўй берган тўқнашувлар оқибатида полициянинг 30 га яқин ходими жароҳатланди.
Салкам 50 киши полиция томонидан ҳибс этилди.

Истанбулда ҳам намойишчилар полицияга тош ва шиша идишлар улоқтирди. Полиция эса намойишчиларни тарқатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газ ва сув мосламаларидан фойдаланди.

Мадрид, Париж, Сеул ва Токиода ҳам касаба уюшмалари томонидан ташкиллаштирилган намойишлар бўлиб ўтди.

Эронда намойиш уюштиришга уринган беш шахснинг ҳибсга олингани айтилмоқда.

Россиянинг йирик шаҳарларида, жумладан, Москва ва Петербургда ҳам 1 май кунига бағишланган тадбирлар ўтказилди. Айни пайтда Россия нашрлари Петербургдаги намойишларга ҳалақит беришга уринган 120 га яқин миллатчи ва радикал руҳдаги ёшлар ҳибс этилгани ҳақида хабар тарқатдилар.
XS
SM
MD
LG