Линклар

Афғонистонда жангарилар 8 аскарни ўлдирилди


АҚШнинг уч нафар, Афғонистоннинг 3 нафар ва Латвиянинг икки нафар аскари Афғонистоннинг Покистон билан чегарадош Кунар вилоятида жангарилар ҳужуми чоғида ўлдирилди.

АҚШ ҳарбийлари матбуот котиби капитан Элизабет Матиаснинг айтишича, жума куни жангарилар аскарларнинг қоровуллик постига ҳужум қилган. Постдаги қурол-яроғ омборига қарата ўч очган ва оқибатда портлаш содир бўлган.

Латвия Мудофаа вазирлиги икки аскари ўлганини тасдиқлади.

НАТО ва АҚШ етакчилигидаги ҳарбий қўшин қўмондонлиги тарқатган баёнотда айтилишича, афғон ва халқаро кучлар жангариларга қарши ҳужумга ўтган ва ҳарбий ҳаво кучларидан ёрдам сўраган.

Бу ҳужум Афғонистондаги халқаро қўшинларга сўнгги ой ичида энг катта талафот олиб келган ҳужумлардан бири, деб саналмоқда.
XS
SM
MD
LG