Линклар

logo-print

Карзай ва Зардорий Оқ уйда меҳмон бўлади


АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Афғонистон ва Покистон давлат раҳбарларининг кейинги ҳафта Вашингтонга ташрифи чоғида “изчил мулоқотлар” бўлишига умид билдирди.

Кейинги ҳафтада Вашингтонда бу уч давлат раҳбари Толибонга қарши кураш ҳамда Афғонистон ва Покистон жойлашган минтақада вазиятни яхшилаш масаласини муҳокама қилади.

Оқ уй маъмуриятининг айтишича, президент Барак Обама ҳар икки президент — Ҳамид Карзай ва Осиф Али Зардорий билан алоҳида ҳам бирга мулоқотлар олиб бориш ниятида.

Оқ уй матбуот котиби Роберт Гиббс президент Обама ҳамкасблари Карзай ва Зардорийлар билан АҚШ, Афғонистон ва Покистоннинг террорга қарши курашда ўзаро кучларни бирлаштириш имконини муҳокама қилишни кўзлаётганини маълум қилди.

Сўзлашувлар кейинги ҳафтанинг чоршанба кунига белгиланган.
XS
SM
MD
LG