Линклар

Япония Ташқи ишлар вазири Теҳронга борди


Япония Ташқи ишлар вазири Ҳирофуми Накасонэ бугун Теҳронга борди.

У Эрон раҳбарияти билан сиёсий-иқтисодий масалаларда музокаралар ўтказиш ниятида. Накасонэ сафари давомида Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий ва президент Маҳмуд Аҳмадийнажот билан сўзлашади.

Музокаралар чоғида, асосан, иккитомонлама алоқалар, Афғонистондаги вазият ва Эроннинг баҳсларга сабаб ядровий дастури масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.

Шунингдек, хуфяликда айбланиб, жазоланган америкалик журналист Рухшона Собирий масаласи ҳам музокараларда тилга олиниши кутилмоқда. Рухшона Собирийнинг онаси японияликдир.
XS
SM
MD
LG