Линклар

Эрондаги отишмада 26 одам ўлган


Ўтган ҳафтада Эроннинг Карманшоҳ вилоятида полиция ва курд исёнчилари ўртасида рўй берган отишма қурбонлари сони 26 нафарга етди.

ISNA агентлигининг хабар қилишича, бу ҳақда вилоятнинг Адлия вазири Оллоҳёр Маликшоҳий маълум қилган. Вазирнинг маълум қилишича, қурбон бўлганларнинг 18 нафари полициячи, 8 нафари эса Курд ишчилар партиясининг аъзоларидир.

Эрон телевидениеси эса ўтган ҳафтада 10 полициячи ва 10 қуролли исёнчи ўлдирилган, деб хабари берган эди.
XS
SM
MD
LG