Линклар

logo-print

Шерзай Карзайга рақиб бўлмоқчи эмас


Афғонистондаги нуфузли вилоят ҳокимларидан бири президентлик сайловида иштирок этмаслигини билдирди.

Нангарҳор вилояти ҳокими Гул Агҳа Шерзай бироз аввал президентликка ўз номзодини қўйиш ниятида экани хабар қилинган эди. Бугун Афғонистон президенти билан учрашганидан сўнг Шерзай бу борада баёнот берди.

Шунингдек, у ўз баёнотида вилоят ҳокимлигидан истеъфога кетишини ҳам айтди. Аммо бироз сўнгра Карзай матбуот хизмати унинг истеъфосини президент қабул қилмаганини маълум қилди.

Шерзайнинг шу йил 20 август куни бўладиган президентлик сайловида қатнашмаслик қарори президент Карзайни бўлажак сайловларда ғалаба қозониш имкониятини янада кенгайтириб, уни сайловдаги энг нуфузли ягона номзодга айлантирди.
XS
SM
MD
LG