Линклар

logo-print

Бакиев яна президентликка номзод қилиб кўрсатилди


Қирғизистонда иқтидорда бўлган “Ақ жўл” (Оқ йўл) партияси амалдаги давлат раҳбари Қурмонбек Бакиевни президентликка номзод қилиб кўрсатди.

Қурмонбек Бакиев бунга қадар ҳам иккинчи муддатга президентликка ўз номзодини илгари суриш нияти борлигини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда президентлик сайлови шу йил 23 июлида бўлиб ўтади. Аввалги президентлик сайлови 2005 йилда бўлган ва мамлакат қонунчилигига биноан президентлик муддати 5 йил қилиб белгиланган эди.

Аммо мамлакат Конституцион суди қирғиз мухолифати талаби билан бу галги сайловни 2009 йилнинг кузига қадар ўтказиш тўғрисидаги қарор чиқарганидан сўнг сайлов муддати бир йил аввалга сурилди.

Ҳозирда Қурмонбек Бақиевдан ташқари президентлик сайлови пойгасида "кўмир қироли" Нурлан Мўтуев, тадбиркор Саламат Айтикеев, таниқли нарколог Женишбек Назаралиевлар иштирок этиш истагини билдирганлар. Қирғиз мухолифатидан эса сайловда собиқ бош вазир Алмазбек Атамбаевнинг иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG