Линклар

logo-print

Россия айирмачи ўлкалар чегарасини қўриқламоқда


Интерфакс агентлигининг хабар қилишича, Россия чегарачилари Абхазия ва Жанубий Осетиядаги чегара постларини эгаллай бошлаган. Бу эса 30 апрел куни Москвада имзоланган келишувларга мувофиқ тарзда амалга оширилмоқда.

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Жанубий федерал округ бўйича раҳбари Николай Лисинскийнинг маълум қилишича, Жанубий Осетия чегараолди ҳудуди бўйлаб 20 та ҳарбий шаҳарча қурилади.

Айни жараён Гурзиянинг Абхазия билан чегарасида ҳам бормоқда. Бу ҳақда Абхазия қуролли кучлари бош штаби раҳбари Анатолий Зайцев маълум қилди.

Абхазия и Жанубий Осетия етакчилари, расмий хабарларга кўра, бу давлатларда чегарани қўриқлаш хизмати тузилгунга қадар ўз чегараларини қўриқлашни Москвага топширган.
XS
SM
MD
LG