Линклар

Чўчқа вируси Италияга етиб боргани тахмин қилинмоқда


Италия Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда биринчи фуқаро чўчқа гриппига чалингани ҳақидаги хабарни ҳануз тасдиқлагани йўқ.

Бироз муқаддам Франс-пресс агентлиги Мексикадан қайтган 50 ёшли италиялик фуқаро вирусга чалингани ва Тоскане шаҳри шифохонасидан тузалиб чиққани ҳақида хабар қилган эди.

Хабарларга кўра, бугунга қадар дунёнинг 17 давлатида чўчқа гриппи юқтирилганига оид 600 дан ортиқ ҳолат расман қайд этилган.

Айни пайтда америкалик экспертлар бу давлатда ўз текширувлари натижасида янги турдаги грипп кутилганидан кўра кучсизроқ, деган хулосага келди. Бироқ улар бу янги турдаги вирус бўлгани боис давлат раҳбарларини эҳтимолий пандемия олдини олиш чораларини кўриб қўйишга чақирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG