Линклар

Ҳелмандда полиция участкаси портлатилди


Афғонистон жанубидаги полиция участкаси олдида содир этилган портлаш оқибатида тинч аҳоли вакилларидан тўрт киши, жумладан, вояга етмаган иккита бола нобуд бўлди.

Ҳелманд вилоятининг Герешк туманида содир этилган ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Полиция матбуот вакилининг билдиришича, ушбу портлашда яна еттти киши, жумладан, полиция ходимлари тан жароҳати олган.

Бундан бир оз аввал Кунар вилоятида рўй берган тўқнашувларда уч америкалик, икки латвиялик ва уч афғонистонлик аскар нобуд бўлгани хабар қилинган эди.
XS
SM
MD
LG