Линклар

logo-print

Япония Осиё давлатларини ҳаракат қилишга ундамоқда


Япония Молия вазири Кауру Йосано Осиё мамлакатлари ўз иқтисодини ислоҳ қилиши шартлигини таъкидлади.

Осиё тараққиёт банкининг Балида иш бошлаган йиллик учрашувида чиқиш қилган Япония Молия вазири "Глобал иқтосодий бўҳрон шароитида мамлакатлар экспорт масалаларига камроқ ва ички талабни қондириш масалаларига эса кўпроқ эътибор қаратиши керак", деган фикрни билдирди.

Япония расмийсига кўра, Осиё давлатлари иқтисодий бўҳроннинг фуқароларга бўлган таъсирини камайтириш ҳамда фуқароларнинг иқтисодга бўлган ишончини ошириш мақсадида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларини ривожлантириши лозим.

Кауру Йосано Япония ҳукумати глобал молиявий бўҳрон оқибатларини бартараф этиш учун Осиё давлатларига қарийиб 62 миллиард доллар ёрдам пули ажратишини маълум қилди.

Айни пайтда Осиё тараққиёт банкининг билдиришича, иқтисодий бўҳрон давом этгудек бўлса, келаси йилда 160 миллионга яқин фуқаро ўта қашшоқ аҳволга тушади.
XS
SM
MD
LG