Линклар

logo-print

Жаҳон янги вирусга қарши курашмоқда


Германия ва Италияда чўчқа гриппи номини олган вирусга чаланишнинг янги ҳолатлари қайд этилди.

Бу давлатларда мазкур вируснинг уч кишига юққани расман тасдиқланди.

Европа давлатлари ичида Мексикадан тарқалган ушбу вирусга чалиниш ҳолатлари энг кўп Испанияда қайд этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Испанияда камида 20 киши янги турдаги вирусни юқтирган.

Шанба куни эса АҚШ президенти Барак Обама телефон орқали Мексика президенти Фелипе Калдерон билан янги вируснинг тарқалиши олдини олиш масалаларини муҳокама қилди.

Айни пайтда Мексика ҳукуматига кўра, янги вирусни юқтирган фуқаролар сони 473 кишига етган. 19 нафар фуқаронинг ўлимига айнан шу вирус сабаб бўлгани ҳам расман тасдиқланган.

Миср ҳукумати ушбу вируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида мамлакат бўйлаб барча чўчқаларни ўлдиришга топшириқ берган эди. Ғарб нашрларига кўра, мамлакатнинг айрим ҳудудларида полиция ва чўчқабоқар фермерлар ўртасида тўқнашувлар рўй берган.
XS
SM
MD
LG