Линклар

Эрон айирмачиларни нишонга олди


Ироқнинг Курдистон минтақаси расмийлари Эрон ҳаво кучлари томонидан Ироқ ҳудудида эронлик айирмачиларга қарши берилган ҳаво зарбаларини кескин қоралади.

Хабарларга кўра, Эрон ҳарбий вертолётлари шанба куни Курдистон минтақасида учта қишлоқдаги нишонларга зарба берган.

Ҳозирча талофотлар тўғрисида хабар тарқатилмади.

Маълум бўлишича, ушбу зарбаларда Эрон ҳукуматига қарши ҳужумлар уюштириб келаётган "Курдистон эркин ҳаёти" партияси жангарилари нишонга олинган.

Курдистон минтақаси расмийлари курд жангариларини Эрон ва Туркияга ҳужум қилишни тўхтатишга чақирдилар.
XS
SM
MD
LG