Линклар

logo-print

Фожеага темир йўлчилар хатоси сабаб бўлган


Ўзбекистонда 30 киши ўлимига сабаб бўлган йирик автоҳалокат темир йўл ширкати қурувчилари хатоси туфайли содир бўлган бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Россиянинг "Новости" ахборот агентлиги Ўзбекистон Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидаги манбаага асосланиб хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, 2 майга ўтар кечаси "Мерседес-Бенц" русумли автобус катта тезликда бориб урилган экскаватор йўл четига ҳеч қанақа огоҳлатирув белгисисиз қўйиб кетилган.

Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида рўй берган автобус ҳалокатида 30 одам ҳаётдан кўз юмган, кўплаб киши тан жароҳати олган.

Воқеа жойида ҳукумат комиссияси иш олиб бораётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG