Линклар

Толибон тинчлик битимини бузди


Покистон қўшинлари Толибон жангариларини Сват водийсида жорий этилган тинчлик битимини қўпол равишда бузганликда айблади.

Бу борада эълон қилган баёнотда ҳарбийлар жангариларни маҳаллий банклардан бирини ўмарганликда айблаб, худкуш ҳуружлари уюштириш учун шай қилинган портловчи мосламалар жойлаштирилган машиналар топилганини маълум қилдилар.

Ҳарбийларнинг билдиришича, жангарилар Сват водийсидаги кўприклардан бирини портлатиб, Миногра шаҳрида электр станциясига ҳужум қилган.

Айни пайтда Покистон хавфсизлик кучлари Исломободдан 100 км узоқликда жойлашган Бунер туманида Толибон жангариларига қарши кенг кўламли амалиётлар олиб бормоқда. Ҳарбийлар яқун кунлар ичида тумандаги жангарилар тор-мор этилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG