Линклар

Чўчқа гриппидан 20 одам ўлди


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чўчқа гриппи номини олган H1N1 касаллигига оид янги маълумотларни очиқлади.

Ташкилотга кўра, жаҳон бўйлаб 18 давлатда хавфли касаллик билан боғлиқ 787та ҳолат қайд этилган. 20 нафар одам ўлимига айнан шу вирус сабаб бўлгани ҳам расман тасдиқланган.

19 одам Мексикада ва бир одам АҚШда чўчқа гриппидан оламдан ўтган.

Айни пайтда Мексика соғлиқни сақлаш вазири Хосе Анхел Кордова чўчқа гриппи касаллигининг мамлакатда тарқалиши пасайганини билдирди.
XS
SM
MD
LG