Линклар

Мисрда чўчқалар қириб ташланаяпти


Мисрда H1N1 вируси хавфи туфайли чўчқаларни қириб ташлаш амалиёти олиб борилаётгани туфайли чўчқа боқувчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар рўй берган.

Қоҳира чеккасидаги Маншият Наср минтақасида юзлаб киши чўчқаларнинг тортиб олиниб, қириб ташланишига қарши норозилик билдириб чиққан.

Намойишчилар полицияга қарата тош отган, полиция эса оломонни тарқатиб юбориш учун резина ўқлар ва кўздан ёш чиқазувчи газ қўллаган.

Миср ҳукумати хавфли вирусга қарши чора сифатида мамлакатдаги барча чўчқаларни қириб ташлаш режасини эълон қилган эди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса чўчқа грипи одамга ҳайвондан ўтгани хусусида далил йўқлигини айтиб, Миср расмийларининг ҳаракатларини кераксиз амал деб айтган.

Мисрда чўчқалар насроний озчилигига тегишли ва гўшти ҳам улар тарафидан истеъмол қилинади.
XS
SM
MD
LG