Линклар

Исроил Ташқи ишлар вазири Европа сафарини бошлади


Исроил бош вазири Авигдор Либерман бугун Европа давлатлари бўйлаб сафарини бошлайди.

Либерман Франция, Германия ва ЕИга раислик қилаётган Чехияга сафар қилади.

Исроил ташқи ишлар вазири лавозимида илк бор хорижий сафарга отланаётган Либерман Европа раҳбарлари билан Яқин Шарқ можаросини ҳал этиш истиқболларини муҳокама этиш ниятида.

Ашаддий миллатчиларнинг “Исроил бизнинг уйимиз” партияси етакчиси Авигдор Либерман фаластинликларга қарши кескин чиқишлари билан танилган.
XS
SM
MD
LG