Линклар

Афғонистонда тинч аҳоли қурбон бўлмоқда


Афғонистон ғарбидаги Ҳирот минтақасида тинчликпарвар кучлар таркибидаги италиялик ҳарбийлар йўлда кетаётган автомобилга қарата ўт очгани оқибатида машина ичида бўлган қизча ҳалок бўлган, икки киши жарҳатланган.

Италия ҳарбийлари автомашина катта тезликда кетаётгани ва тўхташ ҳақидаги буйруққа бўйсунмагани боис қоидага мувофиқ тарзда нишонга олинганини билдиришди.

Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида рўй берган портлашдан эса тўрт нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлардан икки нафари ёш бола.

Хабарларга кўра, Ҳелманддаги маъмурий бино яқинида бомба ўрнатилган мотоцикл портлаган.
XS
SM
MD
LG