Линклар

Грузияда намойишлар қайта бошланади


Грузия мухолифати норозилик акциясини бугундан қайта бошлаш ниятида.

"Грузия йўли" партияси етакчиси Саломе Зурабишвили жамоатчилик телевидениеси олдида пикетлар бугун эрталабдан бошланиши ва эртага Тбилисига элтувчи йўллар пикетчилар тарафидан бир соатга тўсилиши ҳақида огоҳлантирди ва президент Михаил Саакашвили истеъфога чиқмагунча улар тинчимасликларини билдирди.

Саакашвили истеъфоси талабидаги намойишлар Тбилисида 9 апрел кунидан бошланган эди.
XS
SM
MD
LG