Линклар

Берлускони хотини билан ажрашади


Италия бош вазири Силвио Берлускони рафиқаси эри билан ажрашмоқчи.

52 яшар Вероника Ларио эрининг Неаполида 18 яшар қиз туғилган кунида қатнашгани ҳақида хабар топганидан сўнг шундай қарорга келган.

"La Stampa" газетасига берган суҳбатида Бурлусконининг рафиқаси Вероника Ларио ёш қизча билан дон олишиб юрган эри билан бошқа яшай олмаслиги ҳақида айтган.

Ҳозирча Италия бош вазири, 72 яшар Силвио Берлусконидан бу ҳақдаги хабарларга муносабат бўлмади.

Берлускони Вероника Ларио билан 19 йилдан бери никоҳда. Уларнинг уч фарзанди бор.
XS
SM
MD
LG