Линклар

logo-print

Тожикистонда сел уйларни вайрон қилди


Тожикистоннинг Сўғд вилояти Панжакент туманида узлуксиз ёққан ёмғир оқибатида 40 қа яқин турар-жой вайрон бўлди.

Сўғд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотида айтилишича, аҳолига тегишли 30 дан ортиқ чорва моллари ҳам нобуд бўлган¸ 600 гектар экинзорни сел ювиб кетган.

Бу туманда бошпанасиз қолган одамларни турар-жой билан таъминлаш, табиий офат оқибатларини бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилаëтгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG