Линклар

logo-print

Непалда сиёсий бўҳрон авж олмоқда


Непал президенти маочи ҳукуматнинг мамлакат армияси бош қўмондонини ишдан бўшатиш уринишларига тўсқинлик қилганидан сўнг, Непал Бош вазири истеъфога кетишини эълон қилди.

Непал ҳукумати якшанба куни бош қўмондон генерал Рукмангуд Катавални ҳукумат буйруқларига бўйсунмасликда айблаб, уни ишдан бўшатган эди.

Бироқ президент Рам Баран Ядав ҳукумат қарори қонунга зид бўлганини таъкидлаб, бош қўмондондан ўз лавозимини давом эттиришни талаб қилди.

2006 йилда қарийб 10 йил давом этган фуқаролар урушидан сўнг Непал армияси маочи исёнчилар билан тинчлик сулҳига эришган эди.
XS
SM
MD
LG