Линклар

Европада иқтисодий бўҳрон сусаймаëтир


Европа комиссиясига кўра, Европанинг барча давлатлари 2- жаҳон уруши тугагандан буён энг чуқур ва кенг кўламли иқтисодий таназзулни бошдан кечирмоқда.

Европа комиссияси, шунингдек, жорий йилда Европа иқтисоди тўрт фоизга қисқаришини башорат қилмоқда.

Комиссиянинг билдиришича, иқтисоднинг пасайиши 2010 йилда ҳам давом этиб, ЕИга аъзо давлатлар иқтисоди шу давр мобайнида қўшимча 0.1 фоизга қисқаради.

Келаси йил давомида евро ҳудудидаги 16 давлатда ишсизлик даражасининг 11.5 фоизга ортиши ҳам тахмин қилинмоқда.


XS
SM
MD
LG