Линклар

Сват водийсида сулҳ битими бузилди


Покистоннинг Сват водийсида толибон жангариларининг ҳукумат кучларига ҳужум қилиши оқибатида бир аскар нобуд бўлди.

Ўтган ой Покистон ҳукумати минтақадаги жангарилар билан тинчлик сулҳига эришиб, Сват водийсида шариат қонунлари жорий этган эди.

Ғарб мамлакатлари расмий Исломобод қарорини танқид қилиб, тинчлик келишуви жангарилар фойдасига хизмат қилишидан ташвиш билдирган эди.

Бугунги ҳужум минтақада жорий этилган тинчлик битими борасидаги хавотирларни янада кучайтирди.

Покистон қўшинлари якшанба куни толибон ҳаракатини тинчлик сулҳини қўпол равишда бузганликда айблади.

Жорий ҳафта якунида Покистон президенти Осиф Али Зардорий Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашади. Мазкур учрашувда Сват тинчлик келишуви ҳамда Исломободнинг жангариларга қарши кураш стратегиясининг муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG