Линклар

Маликий Франция сафарини бошлади


Бош вазир Нурий ал-Маликий етакчилигидаги Ироқ делегацияси Парижда Франция ҳукумати расмийлари билан ўзаро алоқалар истиқболини кенгайтириш йўлларини муҳокама қилмоқда.

Ал-Маликий бугун Франция президенти Николя Саркози, Бош вазир Франсуа Филлон ҳамда франциялик тадбиркорлар билан учрашишни режалаштирган.

Франциялик дипломат ва журналистлар билан учрашувда Ал-Маликий Франция ҳукуматини Ироққа сармоя киритишга уринаётган маҳаллий компанияларни қувватлашга чақирди.

Ўтган ҳафта Лондонда бўлган Нурий ал-Маликий британиялик тадбиркорларни ҳам Ироққа сармоя киритишга ундаган эди.
XS
SM
MD
LG