Линклар

logo-print

"Толиблар Покистон ядровий қуролига ета олмайди"


Покистон ядровий қуролининг Толибон жангарилари қўлига тушиши хавфи йўқ. Бу ҳақда АҚШ Бирлашган қўшинлари бош штаби бошлиғи Майк Маллен таъкидлади.

Жаноб Маллен Вашингтонда журналистлар саволларига жавоб бера туриб, Покистон ядровий арсеналининг толиблар қўлига тушиб қолиши ҳақидаги хавотирлар асоссиз, деб айтди.

Апрел ойида толибон жангарилари Покистон пойтахти Исломободга юз чақирим узоқликдаги ҳудудларни ишғол этиши ортидан ядровий қуролларнинг террорчилар қўлига ўтиб кетиши хавфи борасида хавотирлар кучайган эди.
XS
SM
MD
LG