Линклар

Туркияда қуроллилар тўйдагиларга ҳужум қилди


Туркия жанубий-шарқида тўй маросими чоғида номаълум қуролли гуруҳ тарафидан содир этилган ҳужумдан аксари аёллар ва ёш болалар бўлган 45 одам ҳалок бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Воқеа Туркиянинг асосан курдлар истиқомат қилувчи Мардин шаҳри яқинидаги қишлоқлардан бирида содир бўлган.

Ниқоб кийиб олган қуроллилар тўйхонага бостириб кириб, одамларга қарата автоматлардан ўқ уза бошлаган, граната билан ҳужум қилган.

Ҳозирча ҳеч бир ташкилот ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмаган. Авваллари мазкур минтақада курд айирмачиларининг ҳужумлари кўп қайд этилган.
XS
SM
MD
LG