Линклар

Чўчқа гриппи кузда яна кучайиши мумкин


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё мамлакатларини чўчқа гриппи тарқалишига қарши огоҳликни камайтирмасликка чақирди.

Ташкилот раҳбари Маргарет Чаннинг таъкидича, касаллик тарқалиши куз ойларига бориб яна кучайиши мумкин.

Ҳозирга қадар 20 дан ортиқ давлатда чўчқа гриппи билан боғлиқ 900 дан зиёд ҳолат қайд этилган. Вирусни юқтирган 25 одам Мексикада, бир одам АҚШда ҳаётдан кўз юмди.

Аввалроқ Мексика расмийлари вирус тарқалиши камайганини айтган эдилар. Ҳукумат расмийлари пойтахтдаги тарихий обидалар, ресторан ва кутубхоналарни жамоатчилик учун қайта очиш ҳаракатида.
XS
SM
MD
LG