Линклар

Тошкентга Корея президенти келиши кутилмоқда


10-12 май кунлари Ўзбекистонга Жанубий Корея президенти Ли Мён Бак давлат ташрифи билан келади.

Мазкур ташриф, Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Ислом Каримовнинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

Ташриф чоғида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳамда минтақавий ва халқаро характердаги долзарб муаммолар муҳокама қилиниши, музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилаётгани айтилмоқда.

Ташриф чоғида Ли Мён Бакнинг Ўзбекистондаги корейслар билан учрашиши кутилмоқда.

Айни пайтда Жанубий Кореяда минглаб ўзбекистонлик мардикор ишлайди.
XS
SM
MD
LG