Линклар

logo-print

НАТО-Россия сўзлашувлари қолдирилди


ИТАР-ТАСС ахборот агентлигига кўра, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 19 майга режалаштирилган НАТО-Россия сўзлашувларида иштирок этмайди.

Бу ҳақда агентликка Россиянинг НАТОдаги вакили Дмитрий Рогозин маълум қилди.

19 май кунги учрашув ўтган йилнинг август ойида Россия-Грузия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг НАТО ва Россия расмийларининг юқори даражадаги илк сўзлашувидир.

Айни пайтда НАТО Бош котиби Яаап Де Хооп Схеффер Россия қароридан таассуф билдириб, томонларнинг яқин келажакда янги сўзлашувлар санаси борасида келишувга эришишига умид билдирди.

Ўтган ҳафта НАТО россиялик икки дипломатни жосусликда айблаб, Брюсселдан қувиб чиқарди.

Россия ўз навбатида НАТОни Грузияда режаланган ҳарбий машқларни бекор қилишга ундаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG