Линклар

Беларус расмийлари ЕИ саммитида қатнашади


Беларус Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда айтилишича, Бош вазир ўринбосари Владимир Семашко ва Ташқи ишлар вазири Сергей Мартинов 7 май куни Прагада иш бошлайдиган ЕИ саммитида иштирок этади.

ЕИга раислик қилаётган Чехия Беларус президентини мазкур саммитда иштирок этишга расман таклиф қилган эди.

Беларус ҳукуматининг бугунги баёнотида Лукашенконинг Прага саммитида иштирок этиши ёки этмаслиги ҳақда аниқ маълумот йўқ.

7 май куни Прагада бошланадиган саммитда ЕИ Совет Иттифоқининг олтита давлатига ўзаро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган Шарқий шерикчилик ташаббусини расман тақдим этади.

Шарқий шерикчилик ташаббусига Украина, Молдова, Грузия, Арманистон, Озарбайжон ҳамда Беларус жалб қилинган.
XS
SM
MD
LG